Вилоятнинг Қишлоқ ва туманларида 2017 йилда қурилиши режалаштирилган маъмунавий уй-жой массивларида ижтимоий соха ва бозор инфратузилмаси объектларининг қурилиши бўйича МАЪЛУМОТ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 октябрдаги «2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган  намунавий лойихалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида»ги ПҚ-2639-сонли қарори асосида вилоят ҳокимининг 2016 йил 27 октябрдаги 281-Қ сонли қарори қабул қилинди бунда 1758 та намунавий лойихалар асосида уй-жойлар қурилиши режалаштирилди.

Шу жумладан 28 та 2 қаватли 4 подъездли 16 хонадонли уйлар, (хоналар сони 448 та), 470 та 2 сотиқли 1 қаватли 2 ва 3 хонали уйлар. 330 та 4 сотиқли 4 хонали 2 қаватли (Спаренный) уй-жойлар ва 6 сотиқли 3,4 ва 5 хонали уй-жойлар сони 510 тани ташкил этади.

Ушбу массивларда2017 йилда 15 та инфратузилма объектлари қурилиши режалаштирилган бўлиб, жумладан; 8 та маиший хизмат кўрсатиш шахобчалари . 1 та хаммом, 1 та савдо ва 2 та савдо ва маиший хизмат курсатиш шахобчаси қурилиши режалаштирилган.

Яъни;

-Пастдарғом тумани Камолот массиви ҳудудида маиший хизмат кўрсатиш комплекси;

-Жомбой тумани Мойличуқур массиви ҳудудида маиший хизмат кўрсатиш комплекси;

-Жомбой тумани Зарафшон массиви ҳудудида маиший хизмат кўрсатиш ва савдо дўкони;

-Каттақўрғон тумани Зарафшон массиви ҳудудида маиший хизмат кўрсатиш комплекси;

-Каттақўрғон тумани Зарафшон массиви ҳудудида дорихона;

-Оқдарё тумани Найман массиви ҳудудида мактаб, болалар боғчаси;

-Иштихон тумани Кўтарма массиви ҳудудида маиший хизмат кўрсатиш комплекси;

-Булунғур тумани Хатча массиви ҳудудида умумий овқатланиш шахобчаси;

-Булунғур тумани Хатча массиви ҳудудида хаммом;

-Самарқанд тумани Миришкор массиви ҳудудида маиший хизмат кўрсатиш комплекси;

-Самарқанд тумани Ф.Қосимова массиви ҳудудида маиший хизмат кўрсатиш комплекси;

-Самарқанд тумани Андижони массиви ҳудудида савдо ва маиший хизмат кўрсатиш комплекси;

-Тайлоқ тумани Сочакипоён қишлоғи ҳудудида маиший хизмат кўрсатиш комплекси;

-Ургут тумани Мерганча массиви ҳудудида савдо комплекси;

-Ургут тумани Камардон массиви ҳудудида маиший хизмат кўрсатиш ва савдо комплекси;

 

Ушбу объектларнинг қурилишлари учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2015 йил 7 октябрдаги 285-сонли қарори асосида ер участкаси танловга қўйилади.

 

Saytga baho bering:
A'lo
Yaxshi
Qoniqarli
Qoniqarsiz


Valyutalar kursi




Ob-havo ma'lumoti

Все о погоде - Pogoda.uz


Copyright © 2010 – 2017. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarx.uz манбаи кўрсатилиши шарт.