Вилоятнинг барча ҳудудларида архитектура ва шаҳарсозлик ҳамда ободонлаштириш ишларини ривожлантириш

Вилоятнинг 2014 йилда ва 2015 йилнинг биринчи ярим йиллигида Самарканд шахар ва туманлар марказларида ва бошка худудларда  амалга оширилаётган  архитектура ва курилиш шахарсозлик хамда худудларни ободонлаштириш борасидаги ишлар ва бу борада архитектура ва шахарсозлик  сохасида юзага келаётган муаммоларнинг ечими хакида матбуот анжумани булиб утди.

Анжуманни Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Ф.Тошев олиб борди.

Самарканд вилоят архитектура ва курилиш бош бошкармаси бошлиги Н.Содиков матбуот анжумани кун тартибидаги мавзу юзасидан маълумот берди.

Таъкидландики, Самарқанд вилоятида ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ва ислоҳотларнинг бориши Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов томонидан 17 январь куни ҳукумат мажлисида белгилаб берилган устувор йўналишлар ҳамда 2014 йил 9 февраль куни вилоят фаолларининг йиғилишида кўрсатилган вазифалардан келиб чиқиб бир қатор ишлар амалга оширилди.

2014 йилга белгилаб берилган устувор йўналишлардан келиб чиққан ҳолда, вилоятда архитектура ва курилиш, шахарсозлик ва ободонлаштириш борасида катта хажимда ишлар амалга оширилди.

Барча молия манбалари ҳисобидан 66 та 11182 ўқув ўринли (шу жумладан; 53 та реконструкция ва 13 та капитал таъмирлаш) умумтаълим мактаблари фойдаланишга топширилди.

Ургут, Тайлоқ, Нарпай, Иштихон, Пайариқ туманларидаги туман тиббиёт бирлашмалари, шунингдек, Самарқанд шаҳридаги вилоят Онкология диспанцери, вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази, собиқ эндокренология шифохонасининг марказий кўп тармоқли диагностика поликлиникаси, шаҳар юқумли касалликлар шифохонаси, 8-сон оилавий поликлиника биноси ва вилоят эндокринология диспанцерлари реконструкция қилинди. Ургут туманидаги руҳий касалликлар шифохонаси капитал таъмирланиб  фойдаланишга топширилди.

1 та 180 ўқув ўринга мўлжалланган коллеж реконструкция қилинди, 3 та коллежга 18х30 ҳажмли спорт зал қурилди, 13 та коллеж ва 1 та академик лицей капитал таъмирланиб, фойдаланишга топширилди.

Бундан ташқари Пайариқ, Ургут, Тайлоқ туман марказларида кенг кўламда ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.

Биргина Пайариқ туманинг Пайариқ ва Челак шаҳридаги истирохат боғлари қайта қурилди, замон талабларидаги мусиқали фавворалар, болалар ўйингоҳлар ташкил этилди, Пастдарғом туманида қисқа вақт ичида замон талаблари асосида очиқ «Анфитеатр» қуриб фойдаланишга топширилди.

Вилоят худудидаги барча деҳқон бозорларини қайта қуриш юзасидан лойиҳалари ишлаб чиқилди.

Самарқанд шаҳрининг ўзида кенг кўламда ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Жумладан «Регистон» майдони, «Рухобод» маданий ёдгорлиги ёнидаги ҳиёбон ва «Хазрати Дониёр» зиёратгоҳи, Х.Олимжон театири ёнида ҳамда Пайариқ туманида жойлашган Исмоил Ал Бухорий, Пахтачи туманида жойлашган «Дабусия» қалъаси атрофи ободонлаштирилди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 25 февралдаги 54-сон
«Шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун аҳоли пунктларида ер участкалари бериш, қурилиш объектларини лойиҳалаштириш ва рўйхатдан ўтказиш, шунингдек объектларни фойдаланишга қабул қилиш тартиби тўғрисида»ги Қарорига асосан тадбиркорлик субъектларига ер ажратиш ва шаҳарсозлик хужжатларини расмийлаштириш ҳамда қурилишга рухсат бериш масалалари тубдан соддалаштирилди ва бир қатор қулайлаклар яратилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 26 апрелдаги
ПҚ-62 сонли ва Вазирлар Махкамасининг 2009 йил 12 февралдаги № 41 сонли Қарорларини бажарилишини таъминлаш борасида ҳам катта миқдорда ишлар амалга оширилди.

Биргина 2014 йилнинг ўзида вилоят бўйича 1094 та ноқонуний қурилмалар аниқланди.

Шандан ҳудудий комиссиялар томонидан бор йўғи 410 таси бартараф этилди қолган 663 тасидан 226 таси суд органларига 8таси прокуратура органларига чора кўриш учун юборилган бўлиб 429 таси ҳудудий комиссиялар томонидан чора кўрилмасдан қолган.

Натижада 2015 йилнинг биринчи ярим йиллиги якуни билан ноқонуний қурилмалар сони 511 тага етган бўлиб 290 таси чора кўрилмасдан қолмокда.

Бу эса архитектура соҳасида бугунги куннинг энг долзар муоммоларидин бири ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 30 августдаги 165-сонли «Шаҳарлар, шаҳарчалар ва қишлок аҳоли пунктларининг бош режаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш жараёнларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг ижросини таъминлаш бўйича вилоят ҳокимининг 2005 йил 14 сентябрдаги 174-Қ сонли қарори қабул қилинди ва шу қарор асосида вилоятда 2005-2010 йиллар учун шаҳарлар, шаҳарчалар ва қишлок аҳоли пунктларининг бош режаларини ишлаб чиқиш «Дастури» тасдиқланган.

Дастурга кўра вилоятнинг 6 та аҳоли пунктлари бош режаларини тузиш ишлари белгиланган.

Дастурга биноан 2007-2008 йилларда Жомбой шаҳри ва Даҳбед шаҳарчасининг, 2008-2009 йилларда Жума шаҳри ва Каттақўрғон сув омбори шаҳарчасининг, 2012 йил дастурига киритилган Чархин ва Пайариқ шаҳарчалари, 2013 йилги Манзилли рўйхатига киритилган Каттақўрғон шаҳрининг бош режаси «ЎзшахарсозликЛИТИ» ДУК институти томонидан ишлаб чиқилди.

Ҳукумат дастури асосида «ЎзшахарсозликЛИТИ» ДУК институти
2014 йилги Манзилли дастури асосида Каттақўрғон шаҳри ва Иштихон шаҳрининг бош режаси ишлаб чиқилди ва вилоят шаҳарсозлик кенгаши мухокамасида кўриб чиқилди.

2014 йил Манзилли рўйхат бўйича 3 та қишлок фуқаролар йиғинлари (АПОТ) лойихалаш ишлари «Қишлоққурилишлойиҳа» лойиҳа институти томонидан бажарилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 3 августдаги “Қишлоқ жойларида уй-жойларни қуришни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1167-сонли Қарори билан берилган вазифаларни ижросини таъминлаш мақсадида 2015 йилда 1235 та наъмунавий уй-жойлар ва ушбу 37 та массивларда 18 та инфратузилма объектлари қурилиш ишлари амалга оширилмоқда. 2016 йилда 1327 та уй-жой дастурини шакллантириш бўйича ишлар амалга оширилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил
22 октябрдаги “Ўзбекистон миллий автомагистрали бўйлаб йўл инфратузилмаси ва сервисини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”
ги 277-сонли Қарорлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йилдаги ПҚ-1446-сонли Қарорига асосан:

2015 йилда Оқдарё ва Пахтачи туманлари ҳудудларида автотеххизмат ва тез тиббий ёрдам кўрсатиш пунктлари қурилишлари амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2014 йил
27 ноябрдаги 01-05/23-3 сонли «Давархитектқурилиш» қўмитасининг кенгайтирилган йиғилишида берилган топшириқлардан келиб чиқиб
2015 йилда  архитектура ва қурилиш соҳасида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар ва дастурлар белгилиб олинди ва бу асосида ишлар ташкил этилган.

Архитектура ва шаҳарсозликда янги тизим барпо этилди, вилоятда “ШАҲАРСОЗЛИК ВА ҚУРИЛИШ ИНДИСТРИЯСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МАРКАЗИ” ва “ВИЛОЯТ ШАҲАРСОЗЛИК КЕНГАШИ” ташкил этилди.

Вилоятда архитектура ва шаҳарсозлик фаолиятини ривожлантириш, архитектура органларига шарт-шароитлар яратиш мақсадида барча туман ва шаҳар бош архитекторлари “ДАМАС” расумли хизмат автомашиналари билан таъминланди.


Saytga baho bering:
A'lo
Yaxshi
Qoniqarli
Qoniqarsiz


Valyutalar kursi




Ob-havo ma'lumoti

Все о погоде - Pogoda.uz


Copyright © 2010 – 2017. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarx.uz манбаи кўрсатилиши шарт.