Вилоят Бош Архитектори Н.Содиқов интервьюси

1. Аввало меъморчиликка давлат раҳбари томонидан катта эътибор берилаётганининг сабабини шархлаб берсангиз.
Кейинги йилларда мамлакатимиз бўйлаб кенг кўламда қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширимоқда. Шу сабабли давлат рахбарияти томонидан қурилишларнинг сифати, унинг кўриниши ва миллий меъморчилик услубларига асослантирилганлигига алоҳида эътибор қаратилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 27декабрдаги 1666-сонли қарорининг қабул қилиниши бу сохага алоҳида эътибор қаратилаётганлигининг яққол далилидир.
2. Барча қурилишлар қатъий лойиҳа асосида амалга оширилиши шарт. Бу норма тегишли қонунларда ҳам акс этганми?
Ўзбекистон Республикаси Шаҳарсозлик кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2013 йил 25 февралдаги 54-сонли қарори ҳамда белгиланган тартибда тасдиқланган ҚМҚ қурилиш меъёрий қоидалари билан белгилаб қўйилган.
3. Ландшафт дизайни деган ибора пайдо бўлди. Бу меъморчиликда ҳисобга олинадими?
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 13 августдаги 223-сонли «Ўзбекистон Республикасида ландшафт дизайнини ривожлантириш Дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори асосида алоҳида бир ихтисослик сифатида мамалакатимизга кириб келди ва бу асосида Давлат архитектура ва қурилиши институтларида алоҳида «Ландшаф тизайни ва интеръери» кафедраси ташкил этилди.
Бу бу соҳа бугунги кунда барча лойиҳаларда ва барча қурилишларда жорий этилмоқда.
4.Аҳоли томонидан айрим уйлар ва жамоат биноларида телефон алоқаси, ногиронлар йўлаги ҳисобга олинмаганлиги тўғрисида эътирозлар бўлаётир. Замонавий меъморчиликда бу ҳолат эътиборга олинаяптими?
Ха албатда…! кейинги йилларда қурилиши режалаштирлаётган биноларнинг ҳар бирида ушбу масалалар инобатга олинган, бу тўғрида белгиланган тартибда ҚМҚлар ишлаб чиқилган, шу сабабли барча лойиҳаларда қариялар ва ногиронлар учун қулайликлар яратилишига вилоят шаҳарсозлик кенгашида алохида эътибор берилмоқда, бирон бир лойиҳа таошкилоти томонидан юқоридаги ҳолатлар эътиборга олинмасдан лойиҳа ишлаб чиқигналиги аниқланса кенгаш мухокамасидан рад жавоби берилади.
5. Вилоятмизда ёш меъморлар билан ишлаш аҳволи қандай? Улар томонидан қандай лойиҳалар таклиф этилмоқда?
Самарқанд Давлат Архитектура Қурилиш Институти ва вилоят архитектура қурилиш бош бошқармаси ўртасида яқиндан ҳамкорлик ўрнатилган, «Нодир Девонбеги» мадрасасида 2015 йилда «Вилоят шаҳарсозлик индустриясини ривожлантириш маркази» ташкил этилган булиб ёш мутахассисларни ишлаб чиқаришга яқиндан ёндашишини таъминлаш максадида алохида хона ажратилган. Вилоят худудида 50дан ортиқ лойиҳалаштириш институтлари мавжуд бўлиб биргина 2015 йилнинг ўзида 30га яқин ёш архитекторлар ишларга қабул қилинди.
6. Тарихий обидалар таъмирланиши ҳам вилоятда лойиҳалаштириладими?
Маданий мерос тарихий обидаларни таъмирлаш ишлари фақатгина маданий мерс объектларини мухофаза қилиш ва улардан фойдаланиш Давлат инспекциясининг тавфсияси асосида махсус рухсатномага эга бўлган лойиҳа тошкилотлари томонидан амалга оширилади, айни пайтда республикамиз худудида 4та бундай рухсатномага эга бўлган лойиҳа ташкилоти мавжуд бўлиб, барчаси Тошкент шахрида фаолият кўрсатмокда.
7. Лойиҳалаштиришда минтақадаги географик ҳолат ҳисобга олинадими? Баъзан уйлар орасига дарахт экиш, машина қўйишга жой колмаяпти, болалар майдончасига ҳам. Бунга ким жавоб беради?
Хақиқатда кейинги пайтда кўплаб кўп қаватли турар-жой массивлари оралиғида объектлар жойлаштирилган.
Бироқ, объектларни жойлаштирилишида автомобиллар тўхташ жойлари, болалар ўйингохлари, кичик футбол майдончалари ва ахлат йиғиш жойлари ташкил этилишига алоҳида эътибор берилмокда.
8. Тўйхоналар лойиҳаси жуда маҳобатли, ичи эса ҳашаматли қилиб тасдиқланган. Бу миллий архитектура нормаларига тўғри келадими?
Барча маданий маросимлар ўтказиш масканлари лойиҳалари белгиланган тартибда ишлаб чиқилган ва вилоят шахарсозлик кенгаши томонидан кўриб чиқилган.
Бирок, унинг ички интеръер дизайни мулк эгалири томонидан мутахассис дизайнерлар маслахати билан амалга оширилмоқда.

9. Самарқанд шаҳрида бузилган гаражлар ўрнида замонавий машина парклари қуриш режаси борми?
Самарқанд шаҳрининг Саттепо турар-жой маскани чегара қисмида автомашиналарни сақлаш майдончалари ташкил этилган. Бошқа худудларда эса шахар бош режасига кўра шахар ташкирисига чикариш юзасидан таклифлар берилган.
10.Йўл қурилишини лойиҳалаштиришда кейинги 10 йил ичида қандай янги талаблар жорий этилди?
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамсининг 2015 йил 1 майдаги 108-сонли қарори билан мамлакатимиз худудидаги барча автомобил йўлларини таъмирлаш ва қурилиши юзасидан давлат дастури тасдқланган.
Ушбу тасдиқланган дастур асосида вилоятимиз худудидан ўтувчи М-37, М39. А-378 халқаро автомобил йўлларида катта хажмда таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда. Барчага маълумки автомобиллар ҳаракатланишини яхшилаш, тирбиндликларни олдини олиш мақсадида Тошкент шахрида бир нечта йўл ўтказгич кўприклар қурилиши амалга оширилди. Кейинги йилларда Самарқанд шахрида ҳам бундай йўл ўтказгич кўприкларни қуришни хал этиш бугунги куннинг энг долзарб масалларидан бири бўлиб қолмоқда.
11. Лойиҳани бузган қурувчиларга чора кўриш ёки шу хатоликни тўғрилаш кимнинг вазифасига киради? Шундай чоралар кўрилганми?
Тасдиқланган лойиҳадан четга чиқиб қурилиш ишларини амалга ошириш Ўзбекистон Республикаси Шахарсозлик кодексига зид хисобланади, барча қурилишларни лойиҳа асосида амалга оширилиши Давлат архитектура ва қурилиш назорати инспекциялари ходимлари томонидан назорат қилиб борилади.
Бу борада вилоятда бир қатор ишлар амалга оширилган вилоят архитектура ва қурилиш бош бошкармаси ва Давлат архитектура ва қурилиш назорат инспекцияси хамкорлигида қурилишларни бош режа асосида амалга оширилишишини маниторинг қилиб бориш юзасидан йиллик иш режа ишлаб чиқилган ва шу иш режа асосида барча туманларда ишлар амалга оширилмоқда.

12. Қишлоқ туманлари архитекторлари ҳам лойиха билан шуғулланадими? Масалан, қайси бино ёки иншоотларда?
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 4 июндаги 154-сон қарори билан тасдиқланган низомга кўра туман бош архитектори рахбарлигидаги хўжалик хисобидаги ишлаб чиқариш гурухлари фақатгина лойиҳа таклифлар ва кичик хажмдаги ободонлаштириш лойиҳаларини тайёрлаш ваколатига эга лойихалаштириш учун махсус рухсатномага эга эмас.
13. Туманларда бунёд этилаётган маданият ва истироҳат боғлари архитектурасида қайси масалаларга эътибор қаратилмокда?
Вилоятимизнинг Пайариқ, Иштихон, Каттақўрғон, Ургут, Пастдарғом, Тайлоқ туманларида истироҳат боғлари тубдан реконструкция қилинди, истирохат боғларида энг замонавий усулдаги рангли мусиқали фавворалар қурилди, худудлар ободонлаштирилди, чархпалак ва болалар ўйингохлари ташкил этилди. Истироҳат боғларида аҳолии дам олиши учун қулай шарт-шароитлар яратилди, анфитеатрлар қурилиши амалга оширилмоқда.


Saytga baho bering:
A'lo
Yaxshi
Qoniqarli
Qoniqarsiz


Valyutalar kursi




Ob-havo ma'lumoti

Все о погоде - Pogoda.uz


Copyright © 2010 – 2017. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarx.uz манбаи кўрсатилиши шарт.