Тўрткўлда янги маҳалла маркази

Мустақиллигимиз шарофати билан, юртбошимиз рахномолигида вилоят ҳамда туман рахбариятининг ташаббусларии билан Ургут туманининг чекка худудларида жойлашган Булоқбоши қишлоқ фуқаролар йиғини Тўрткўл маҳалласи аҳолиси шароитларини шаҳар шароитлардан кам бўлмаган даражага кўтариш учун худудида кенг кўламли қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Ахолига кўрсатиладиган сервис ва маиший хизматлар сифатини яхшилаш, маданий ва оммавий тадбирлар ўтказишда қулай шароитлар яратиш, шунингдек, аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида амалга оширилаётган ушбу қурилиш ва ободонлаштириш ишлари мустақиллигимиз шарофти бўлиб, ушбу қурилиш ва ободонлаштириш ишларини мустақиллигимизнинг 25 йиллик тўйига ўзига хос тўйона сифатида топшириш бош мақсад қилиб олинган.

Бугунги кунда ушбу масканда жойлашган 2 гектардан дан ортиқ эски қурилишлар ўрнидаги қаровсиз ер майдонида замон талабларига мос равишда миллий меъморчилик анъаналрини сақлаган ҳолда 1200 ўринли ёзги амфитеатр биноси, деҳқон бозори, қишлоқ врачлик пункти, 20 ўринли ҳаммом биноси, маҳалла маркази, нуронийлар чойхонаси, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шахобчалари, маросимлар ўтказиш маскани, умумий овқатланиш биноси, яхна ичимликлар павильони ҳамда енгил типдаги кичик ишлаб чиқариш цехлари қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Ёшларнинг бўш вақтларини унумли ўтказишлари ҳамда уларнинг спорт билан шуғулланишларини ташкил этиш учун сунъий қопламали минифутбол майдончалари қурилмоқда. Амалга оширилаётган ушбу қурилиш ишлар натижасида қишлоқ аҳолиси учун 150 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.